13:00, 04 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Савдо вазири Арман Шаққалиевни қабул қилди
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
Президент вазирлик Қозоғистон экспорти учун янги савдо бозорларини кўриб чиқиш жараёнида фаол иш олиб бориши зарурлигига эътибор қаратди.
Шу билан бирга, Давлат раҳбари халқаро бозорларда миллий иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш, импорт билан барқарор рақобатни таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва ташқи ҳамкорлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва иқтисодий муаммоларга жавобан зудлик билан ҳаракат қилиш бўйича бир қатор аниқ топшириқлар берди.