Қасим-Жомарт Тоқаев РФ Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Михаил Мишустинни Россия Ҳукумати раислигига тайинланиши билан табриклаб, Россия Федерацияс билан ўзаро икки томонлама стратегик ва иттифоқдошлик алоқаларини янада чуқурлаштиришнинг муҳимлигига тўхталди.

– Сиз Ҳукумат Раиси сифатида илк хорижий ташрифингизни Қозоғистонга қилдинги. Бу рамзий аҳамиятга эгадир ва бизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади, – деди Президент.

Учрашувда 31 январь куни Алмати шаҳрида ЕОИИ Ҳукуматлараро Кенгаш мажлиси якунлари муҳокама қилинди.

– Евроосиё Ҳукуматлараро Кенгаши мажлисида иштирок этдингиз. Унда бугунги куннинг долзарб мавзуси – рақамлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Қозоғистон бу билан жиддий шуғулланмоқда. Ушбу соҳада сизларнинг тажрибангиз кўпроқ. Шунинг учун ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз, – деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти қабул қилинган келишувлар ЕОИИ ривожига ижобий таъсир қилишига ишонч билдирди.

Шу ўринда Қасим-Жомарт Тоқаев товар, хизматлар айланмаси, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи тўсиқларни бартараф қилиш чора-тадбирларига тўхталди.

Россия Бош вазири Давлат раҳбарига Нур-Султан шаҳрига ташриф буюришига имкон яратиб бергани учун миннатдорчилик изҳор қилди.

– Россия ва Қозоғистонни қардошлик, дўстлик, ҳамкорлик ва иттифоқдошлик алоқалари боғлаб турибди. Савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқалар, минтақавий алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Евроосий иқтисодий интеграциялари жараёнида КХШТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўптомонли алоқаларда мамалкатларимиз етакчи ўрин тутиб келмоқда, – деди Михаил Мишустин.

Россий Ҳукумати Раиси Қозоғистон Президентига Владимир Путиннинг илтимосини етказиб, 2020 йил 9 май куни Москва шаҳрида Ғалаба муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида иштирок этишни таклиф қилди.

– Ғалабанинг 75 йиллигида иштирок этиш таклифини ҳурмат билан қабул қилган ҳолда, ўша куни Қизил Майдонда бўлиб ўтадиган Ғалаба парадини томоша қилиш учун бораман. Бу бизнинг умумий байрамимиз, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Томонлар Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан, жумладан, трансчегаравий Жайиқ дарёси сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва экологик масалаларни муҳокама қилишди.

Қозоғистон Президенти икки томонлама савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида икки мамлакат Ҳукуматларининг ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари жорий йил кузда Кўкшетауда бўлиб ўтадиган экология масалаларига бағишланган XVII Минтақалараро ҳамкорлик форумида Россия Президенти Владимир Путиннинг иштирок этишига ишонч билдирди.

Сўнгги хабарлар
telegram