Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Германияга боради

Президент
Фото: из открытых источников

Давлат раҳбари 28-29 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Берлинда Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказади.

Бундан ташқари, Президент Марказий Осиё давлатлари ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этиши режалаштирилган. Ташриф доирасида Давлат раҳбари халқаро Berlin Global Dialogue форумида нутқ сўзлайди, Германия ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказади. 

Сўнгги хабарлар
telegram