Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди

Касым-Жомарт Токаев, президентт РК
Фото: Акорда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Президентининг таъкидлашича, шу пайтгача ўтказилган маслаҳат учрашувлари натижалари минтақавий ҳамкорликка тизимли, кенг қамровли ва энг муҳими, ишончли хусусият касб этиб, уни мисли кўрилмаган даражага олиб чиқди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

“Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли йиллар давомида сақланиб қолган масалалар ўз ечимини топмоқда. Минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Чегара, сув таъминоти, миграция масалалари режали тарзда тартибга солинди, ўзаро савдодаги кўплаб тўсиқлар бартараф этилди. Чегара пунктлари модернизация қилинмоқда. Транспорт имкониятлари кенгайиб, янги йўналишлар очилмоқда. Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда”, - деди Давлат раҳбари.

Президент таъкидлаганидек, маданий-гуманитар алоқалар мазмунан тўлдирилмоқда. Давлат раҳбари маданият кунлари, ҳунармандлар кўргазмаси, миллий таомлар фестивали, ёшлар форуми ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинаётганига эътибор қаратди.

“Ишонч билан айта оламанки, ўтган йиллар мобайнида Маслаҳат учрашувлари минтақанинг халқаро субъективлиги ва бирлигини намойиш этиш, шунингдек, бугунги кундаги муаммоларни ҳал қилишга тайёрлигини кўрсатиш учун самарали майдонга айланди. Марказий Осиё азалдан ноёб цивилизациялар тўқнаш келган ҳудуд бўлиб келган. У умумий дунё тараққиётида катта роль ўйнайди. Бугунги кунда умумий тарихимиз ва халқларимизнинг дунёқараши ўхшашлигига таяниб, Марказий Осиёнинг янги қиёфасини шакллантирмоқдамиз. Биз уни кўплаб имкониятларга эга келажакка йўналтирилган жой сифатида тақдим этамиз. Ишончим комилки, мазкур саммит бу йўлда муҳим босқичга айланади”, - деди Президент.

Сўнгги хабарлар
telegram