Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Зузана Чапутовани Словакия Республикаси ташкил топган кун билан табриклади
Қасим-Жомарт Тоқаев Зузана Чапутовани Словакия Республикаси ташкил топган кун билан Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан табриклади, дея хабар беради Каzinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

– Мустақиллик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини дунёга келтирган мамлакатингиз бугун ўзининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва фуқаролари фаровонлигини ошириш, халқаро майдондаги обрў-эътиборини оширишда юксак марраларни қўлга киритмоқда. Шу ўринда она юртингиз бундан буён ҳам гуллаб-яшнасин, эзгу мақсадларга эришсин, деган тилакларимни изҳор этаман. Қозоғистон ва Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлайман. Ишончим комилки, икки томонлама ҳамкорлигимиз келажакда улкан ютуқларга бой бўлади, — дейилади телеграммада.
Қасим-Жомарт Тоқаев Зузана Чапутовага масъулиятли лавозимида муваффақиятлар, Словакия халқига эса фаровонлик тилади.