Қасим-Жомарт Тоқаев Мейжи Жингу ибодатхонасини кўздан кечирди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Японияга расмий ташрифи давомида Токиодаги Мейжи Жингу(Meiji Jingu) синто ибодатхонасини кўздан кечирди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
1920 йилда қурилган мажмуа императорлик ибодатхонаси ҳисобланади. Унинг ҳудудида 120 мингга яқин дарахт ва буталардан иборат боғ мавжуд. Ибодатхона туб сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар орқали Японияни дунёнинг ривожланган мамлакатларидан бирига айлантирган император Мейжига бағишланган.

Мажмуа билан танишгандан сўнг, Давлат раҳбари Фахрий меҳмонлар китобига ёзув қолдирди.
- Мейжи Жингу — муборак бирлик ва миллий онг рамзи. Япония халқи учун бу муқаддас ибодатхона алоҳида тарихий аҳамиятга эга. Кунчиқар юрти ўсиб-унсин! - деб ёзган Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Японияга расмий ташриф билан борди.

Қозоғистон Президентини Токиодаги Ханэда халқаро аэропортида Япония Ташқи ишлар бўйича давлат вазири Аяно Кунимицу кутиб олди.
Токиода умумий қиймати 3,7 миллиард доллардан ортиқ бўлган шартномалар имзоланади.
Токио Қозоғистон Президентининг ташрифига қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида ёзган эдик.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 18-20 декабрь кунлари Японияга расмий ташрифи арафасида ушбу мамлакатнинг Қозоғистондаги элчиси Ясумаса Ииджима Кazinformга эксклюзив интервью берди.