Қасим-Жомарт Тоқаев: Қутқарув хизмати - жуда муҳим соҳа

None
KÓKSHETAÝ. Kazinform - Давлат раҳбари М. Ғабдуллин номидаги Фуқаро муҳофазаси академиясига борди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

– Халқимиз фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш – асосий вазифа ва тантанали бурчдир. Бу, аввало, қутқарувчиларга катта ишонч ва катта масъулиятдир.

Қутқарув хизмати жуда муҳим соҳадир. Сўнгги пайтларда ер юзида фавқулодда вазиятлар тез-тез содир бўлмоқда. Халқимиз бундай таҳдидларга доим тайёр туриши керак. Шу боис ушбу соҳада фаолият юритаётган мутахассисларнинг меҳнати мамлакатимиз учун жуда муҳим», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Академия курсантлари олдидаги нутқида.

Мамлакатдаги ягона профессионал қутқарувчилар тайёрлайдиган муассасани чорак асрда олти минг нафарга яқин мутахассис тамомлади. Академия битирувчилари барча вилоятларда ишламоқда. Улар Ватан олдидаги бурчларини сидқидилдан бажариб келмоқда. Президент куз фаслида мамлакатнинг бир қанча ҳудудлари ҳалокатли ёнғинлардан жабр кўрганига тўхталиб, оғир паллада қутқарувчилар биринчи бўлиб аҳолига ёрдам берганини такидлади.

Фото: t.me/aqorda_resmi


Сўнгги хабарлар