09:04, 02 Апрель 2022 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Рамазон ойи бошланиши муносабати билан табриклади
NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Рамазон ойи бошланиши муносабати билан табриклади. Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб табрик матнини эълон қилади.

***
Ҳурматли юртдошлар!
Сизларни мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи бошланиши билан чин қалбимдан табриклайман!
Мўминлар бу ёрқин вақтни маънавий покланишга, ўз-ўзини яхшилашга ва хайрли ишларга бағишлайдилар.
Рамазон ойи мустаҳкам ахлоқий қадриятларни ўз ичига олади: хайрия, меҳр-оқибат, мурувват.
Ислом динининг инсонпарварлик ғоялари миллат бирлигини, юрт тинчлиги ва тотувлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.
Халқимизнинг ҳамжиҳатлиги туфайли ҳар қандай қийинчиликни енгиб, келажакка ишонч билан қадам босамиз.
Рўза кунларида мўминларнинг қалблари шодлик ва тинчликка тўлсин!
Барча фуқароларга соғлик, бахт ва фаровонлик тилайман!