11:31, 14 Март 2022 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Кўришиш куни билан табриклади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Кўришиш куни («Амал (ҳамал) байрами») билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.

«Барча Қозоғистон халқини Кўришиш куни (ёки «Амал байрами») билан табриклайман. Азалдан ота-боболаримиз бу кунни «Амал келди, йил келди» деб ўзгача шоду хуррамлик билан кутиб олган. Қадимги урф-одатларга кўра, бу кунда ёшлар катталарга салом бериб, дуо қиладилар. Йил қувончли ва самарали бўлсин !», - деб ёзди Президент ўзининг Twitter даги саҳифасида.