16:40, 22 Август 2022 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади
NUR-SULTAN. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерациясининг Ульяновск вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Қирғизистон Республикаси фуқароларининг ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Садир Жапаров ва бутун қирғиз халқига ҳамдардлик билдирди.
Бу ҳақда Кazinform БОРТ№1 Теlegram-каналига таяниб хабар беради.
Давлат раҳбари, шунингдек, телеграмма орқали ҳалок бўлган фуқароларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Бунгача Россиянинг Ульяновск вилоятининг Николаевск туманида автобус ҳалокати оқибатида 16 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳужум оқибатида қозоғистонликлар ҳалок бўлмагани ёки жароҳатлангани йўқлигини маълум қилди.