18:38, 14 Апрель 2020 | GMT +6
Қасим-Жомарт Тоқаев: Карантин эпидемия тарқалишига қарши курашда муҳим воситадир
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Евроосиё Иқтисодий Кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда, дея хабар беради Kazinform Ақорданинг Twitter саҳифасига таяниб.
«Барчангизни омон-эсон кўрганимдан хурсандман. Бутун дунё қийин аҳволда. Пандемия кўплаб мамлакатларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётини инқирозга учратди.
Ҳукумат пандемия даврида чет элда қолган Қозоғистон фуқароларига ғамхўрлик қилди. 7000дан ортиқ киши чартер самолётлари ва бошқа транспорт воситалари билан мамлакатга қайтарилди.
Коронавируснинг мамлакатда тарқалиши ҳали ўзининг энг юқори чўққисига чиқмаганлигини инобатга олиб, фавқулодда ҳолат ва карантин чораларига риоя қилиш апрел ойининг охиригача давом этади. Ушбу чора-тадбирлар эпидемиянинг тарқалишига қарши курашишда ва мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштиришда муҳим восита бўлади», - деди Президент.