Қасим-Жомарт Тоқаев Huawei Technologies компанияси раҳбари Лян Хуани қабул қилди
Учрашувда Давлат раҳбарига телекоммуникация соҳасидаги жаҳон етакчиларидан бирининг Қозоғистон билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича истиқболдаги режаси тақдим этилди.
Қосим-Жомарт Токаевга «Huawei» ва «Қазақстан темір жолы» миллий компаниясининг темир йўл тармоғини рақамлаштириш ва янги технологиялардан фойдаланиш бўйича қўшма лойиҳасини амалга ошириш режаси ҳақида ҳам маълумот берилди.
Лян Хуанинг таъкидлашича, «Huawei» компанияси фойдаланиш мумкин бўлган кенг полосали интернетни ривожлантириш ва Қозоғистоннинг минтақавий рақамли марказ сифатида шаклланиши билан боғлиқ тадқиқотларни молиялаштирди.
Давлат раҳбари «Huawei» ахборот-коммуникация технологиялари академияси негизида IТ-технологиялар соҳасида қозоғистонлик малакали мутахассисларни тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилаётганини мамнуният билан қабул қилди.