Қасим-Жомарт Тоқаев: Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорликда янги ёндашувлар талаб этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш тизими КВИ билан самарали кураша олмади. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездида сўзлаган нутқида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Коронавируснинг тарқалиши бутун дунёга – иқтисодиётга, ижтимоий муносабатларга ўз таъсирини ўтказди. Афсуски, глобал соғлиқни сақлаш тизими ушбу глобал муаммо билан самарали кураша олмади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари, шунингдек, ушбу касалликка қарши курашнинг кескин босқичи, жумладан, ҳаракат ва экспортга қўйилган тақиқларнинг кучайишига, халқаро институтларнинг заифлашишига олиб келганини таъкидлади.

«Янги пандемия хавфини ҳисобга олган ҳолда, ҳамкорликнинг янги механизмларини қайта кўриб чиқиш зарур. Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорликда, шунингдек, ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлашда янги ёндашувлар талаб этилади. Карантин чоралари таъминот занжирларини бузди ва туризм, транспорт хизматлари ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун салбий оқибатларга олиб келди», - дея қўшимча қилди Президент.

Эслатиб ўтамиз, бугун Нур-Султан шаҳрида Мустақиллик саройида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Токаев иштирокида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди бўлиб ўтмоқда.

VII съезднинг асосий мавзуси – пандемиядан кейинги даврда жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг инсониятнинг маънавий-ижтимоий ривожланишидаги ўрни.

Диний форумда Рим Папаси Франциск, Ал-Азҳар олий имоми Аҳмад Муҳаммад Аҳмад ат-Тайиб, Қуддус патриархи Теофил III, Ашкеназийлар бош раввини Давид Лау, Исроилнинг Сефарад бош раввини Ицхак Иосиф ва бошқа диний етакчилар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.



Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар