Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Президенти билан учрашди

NEW YORK. Кazinform – Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Президенти Питер Маурер билан учрашув ўтказди, дея хабар беради Kazinform БОРТ№1 Теlegram- каналига таяниб.
None

Учрашувда Қозоғистон ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, Афғонистондаги гуманитар вазият муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ўз лавозимини тарк этаётган Питер Маурерга сўнгги ўн йил ичида муваффақиятли фаолияти ва мамлакат билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Питер Маурер Қозоғистон Президентига унинг меҳнатига берилган юксак баҳо учун миннатдорлик изҳор этди.

Халқаро ташкилот раиси Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг аҳамияти ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини таъкидлади.


Фото: t.me/bort_01

Сўнгги хабарлар