15:15, 09 Май 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парадга борди
MOSKVA. Kazinform – ҚР Президенти Ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан Москвадаги Қизил майдонда ўтказилган ҳарбий парадга ташриф буюрди. У Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйиш маросимида ҳам иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.
Ақорда расмий сайти хабар беришича, парадда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия Президенти Владимир Путин билан бирга Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян иштирок этди.