Қасим-Жомарт Тоқаев Европа комиссияси президенти билан видеомулоқот форматида учрашув ўтказди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан видеомулоқот форматида учрашди, дея хабар бермоқда Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаев Европа комиссияси президенти билан видеомулоқот форматида учрашув ўтказди

Суҳбат чоғида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-логистика соҳаларидаги ўзаро фаолиятга алоҳида эътибор қаратилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Урсула фон дер Ляйен халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.


Фото: t.me/bort_01