Қасим-Жомарт Тоқаев Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел билан учрашди

NEW YORK. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича глобал саммит доирасида Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None

Томонлар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболларини кўриб чиқдилар, сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шарл Мишел Қозоғистон Президентининг 2021 йил ноябр ойида Брюсселга расмий ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Давлат раҳбари Шарл Мишелга Қозоғистондаги сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳақида гапириб берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Европа Кенгаши президенти доимий алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Учрашув якунида Қозоғистон Президенти Шарл Мишелни мамлакатга ташриф буюришни таклиф қилди.


Сўнгги хабарлар