09:36, 07 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Бразилия Президентига табрик телеграммаси йўллади
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Луис Инасиу Лула да Силвани Бразилия миллий байрами – Мустақиллик куни билан табриклади, дея хабар беради Каzinform.
![None None](/static/img/plug.webp)
«Президент телеграммада Бразилия Қозоғистоннинг Жанубий Америкадаги муҳим ва ишончли ҳамкори эканлигига эътибор қаратди ҳамда анъанавий дўстлик руҳидаги ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётганини таъкидлади», — дейилади Ақорда тарқатган хабарда.
Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар мустаҳкамланишига ишонч билдириб, Луис Инасиу Лула да Силванинг юксак масъулиятли давлат хизматига муваффақият ва барча Бразилия халқига қут-барака тилади.