Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Бош вазирини Қозоғистонга таклиф қилди
Давлат раҳбари Шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мактумга меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдириб, унинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи чоғида самарали музокаралар олиб борилгани, икки давлат ўртасида муҳим икки томонлама келишувларга эришилганини таъкидлади.
Суҳбат чоғида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Астана» халқаро молия маркази Амирликларнинг асосий молия институтлари билан алоқалар ўрнатганини таъкидлаб, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни жонлантириш муаммосига эътибор қаратди.
Ўз навбатида, Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Қозоғистон ва Амирликлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканлигини билдирди.
Учрашув якунида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев БАА вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳукмдорини Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.
Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Давлат раҳбарининг таклифини қабул қилиб, Қозоғистонга ташриф буюриш катта шараф эканини таъкидлади.
Фото: аkorda.kz