Қасим-Жомарт Тоқаев Астана ҳокимини қабул қилди
Президентга пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланиши ҳақида маълумот берилди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга шаҳар ҳаётини таъминлаш тизими объектлари, мактаб, тиббиёт пункти, арзон уй-жой каби ижтимоий объектлар қурилишининг бориши, шунингдек, авария ҳолатидаги эски биноларни суриш, турар-жой массивларини ободонлаштириш, хусусий қурилиш объектларини якунлаш, шаҳарни газ билан таъминлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди.
Астана ҳокими жорий йилда 6500 та ижтимоий объектлар қуриш режалаштирилганини, «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 2 сменада таҳсил олаётган 90 минг ўқувчига мўлжалланган 24 та янги форматдаги мактаб қурилаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, Давлат раҳбарига инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди. Капиталга киритилган сармоя миқдори биринчи чоракда қарийб 200 миллиард тенгени ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга кўпдир.
Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрини янада ривожлантириш, сув ва иссиқлик таъминоти объектлари қурилишини тезда якунлаш, шунингдек, пойтахт аҳолисининг долзарб муаммоларини ҳал этиш бўйича қатор топшириқлар берди.
Фото: akorda.kz