Қасим-Жомарт Тоқаев араб мамлакатлари раҳбарларини қўллаб-қувватлашини билдирди

ASTANА. Кazinform - Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси - матбуот котиби Айбек Смадияров хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Қозоғистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Қувайт, Қатар ва Баҳрайн раҳбарларига мурожаат йўллаб, ушбу қийин ва машаққатли синовда мазкур мамлакатлар халқларини самимий қўллаб-қувватлашини билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон билан дўстона ва қардошлик муносабатлари ўрнатилган мамлакатларнинг суверенитети ва хавфсизлигига путур етказадиган барча ҳарбий ҳаракатларни қоралади.

— Мамлакатимиз ҳар доим барча мураккаб халқаро муаммолар ва қуролли можароларни фақат дипломатик йўллар билан ҳал қилишни қўллаб-қувватлайди, — дейилади Президент мурожаатида.

Шунингдек, Давлат раҳбари Қозоғистон қардош араб мамлакатларига ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёрлигини ва уларнинг юқори лавозимли раҳбарлари билан мунтазам ишчи алоқаларни давом эттиришга умид билдирганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Эронга ҳужум қилди. Кейинчалик Доналд Трамп Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошланганини маълум қилган эди.

Сўнгги хабарлар