Қасим-Жомарт Тоқаев Америка халқини Мустақиллик куни билан табриклади

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Жозеф Байденга АҚШ Мустақиллик куни муносабати билан табрик телеграммаси йўллади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШ Президенти Жозеф Байден ва Америка халқини Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Қозоғистон ва Америка ўртасида хавфсизлик, энергетика, сармоя жалб этиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, икки мамлакат халқлари ўртасидаги муносабатлар соҳаларида кенгайтирилган стратегик шериклик жадал ривожланаётганини таъкидлади.

Давлат раҳбари ўз телеграммасида Марказий Осиё минтақаси хавфсизлиги ва ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев барча соҳалардаги ҳамкорлик бундан кейин ҳам муваффақиятли ривожланиб боришига ишонч билдирди.


Сўнгги хабарлар