Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Нью-Йоркка борди

None
ASTANA. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Нью-Йркка борди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент 19 сентябр куни жаҳон молия институтлари, жумладан, JPMorgan Chase & Co., Citi, Goldman Sachs, NASDAQ ва бошқа компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари Boeing, ExxonMobil, General Electrics, Wabtec, Microsoft каби трансмиллий компаниялар раҳбарлари, эксперт доиралари вакиллари билан учрашади.

20 сентябр куни Қозоғистон раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси бош мунозараларида нутқ сўзлайди.

Шунингдек, БМТ Бош котиби, Европа Иттифоқи раҳбарияти ва уларнинг илтимосига биноан бир қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги саммитида иштирок этади.


Сўнгги хабарлар