Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШга амалий ташриф билан боради

None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Нью-Йоркка боради, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Давлат раҳбарининг ташриф дастури қатъий. Президент БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясининг умумий мунозараларида иштирок этади. Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, АҚШнинг йирик молия институтлари ва трансмиллий компаниялари раҳбарлари, эксперт гуруҳлари вакиллари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган», - дейилади Ақорда хабарида.

Сўнгги хабарлар
telegram