Кашмирда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Ҳиндистоннинг Кашмир минтақасида кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар камида 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Яна етти киши бедарак йўқолган, деб хабар беради Синьхуа.

Қытай су тасқынынан зардап шеккен өңіріне қосымша гуманитарлық көмек жіберді
Фото: Синьхуа

Табиий офат Сринагар шаҳрининг жануби-ғарбида жойлашган Пунч ва Ражоури чегара туманларида содир бўлди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, тинимсиз ёққан ёмғирдан кейин пастлик ҳудудларни сув босган ва юзлаб аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинган.

“Дарёларнинг тошиб кетиши оқибатида ўнлаб автомобиллар сув оқимида оқиб кетган ёки сув остида қолган. Бу эса ҳудуд инфратузилмасига катта зарар етказди”, – деб маълум қилди маҳаллий ҳокимият.

Ҳозирда қутқарув хизматлари бедарак йўқолганларни қидириш ҳамда ташқи дунёдан узилиб қолган аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ишларини олиб боряпти. Ишлар тинимсиз ёмғир ва шикастланган йўллар сабаб янада мураккаблашган.