KASEда тенге курси мустаҳкамланди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,79 тенгега пасайиб, 1 доллар 461,10 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 26 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,97 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 463,5 тенге, сотиб олиш курси эса 468 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 463 тенге, сотиб олиш нархи - 466 тенге.

Россия рубли 6,35 - 6,65 тенге орасида сотилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 26 декабр куни Россия рублининг ўртача курси 6,81 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар