KASEда доллар яна кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,43 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 488,93 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 488,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 490,9 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 531 - 535 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 487 тенге, сотиб олиш нархи - 493 тенге.
Евро 530 тенгедан сотилмоқда, 536 тенгедан харид қилинмоқда.
Россия рубли 5,00 - 5,15 тенге орасида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 16 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 487,42 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге. Евро - 531,39.
Муаллиф: Алма Муқанова