KASEда доллар нархи қанча

Доллар
Фото: Kazinform

Қозоғистон фонд биржасидаги(КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 20 октябрь оқшомига нисбатан 0,29 тенгега тушиб, 1 доллар 478,77 тенгега тенг бўлган.

Миллий банкнинг 22 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 479,06 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 478,3 тенге, харид курси эса 480,9 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 476 тенге, сотиб олиш нархи - 481 тенге.

Алматида Россия рубли 4,89 – 5,11 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,9 – 5,05 тенгега сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram