KASEда доллар нархи бироз кўтарилди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

Доллар
Фото: Александр Павский/ Kazinform

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,14 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 474,83 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 17 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 474,62 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,39 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 474,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 475,9 тенгени ташкил қилмоқда. Астанада сотиш нархи - 473 тенге, сотиб олиш нархи - 477 тенге.

Россия рубли 5,25-5,40 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар