KASEда доллар курси 3,63 тенгега ошди

Доллар
Фото: freepik.com

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КASЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 3,63 тенгега ошди.

1 AҚШ долларининг ўртача курси 482,78 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 23 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 479,08 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,26 тенге. евро - 533,50 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида доллар 482 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 483,8 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 535 - 538,5 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 479 тенге, сотиб олиш нархи - 484 тенге. Евро 533 тенгедан сотилмоқда, 539 тенгедан сотиб олинади.

Россия рубли 5,25 - 5,45 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram