KASE: Қозоғистонда доллар арзонлашди

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасида (KASE) ўтказилган савдолар якунига кўра, АҚШ долларининг тенгега нисбатан қиймати пасайган, дея хабар беради Kazinform биржа маълумотларига таяниб.

KASE: Қозоғистонда доллар арзонлашди

Савдо маълумотларига кўра, 24 декабрь оқшоми билан таққослаганда долларнинг курси 0,32 тенгега пасайиб, 1 АҚШ доллари қиймати 419,61 тенгени ташкил этди.

ҚР Миллий банкининг 25 декабрдаги расмий курси 1 бўйича, 1 АҚШ доллари - 419,89 тенге.

Таъкидлаш жоизки, тенге фонд биржасида мустаҳкамланиб бормоқда.