16:12, 23 Май 2022 | GMT +5
KASE: Қозоғистонда доллар 424 тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (KASE) савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан бироз қадрсизланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 0,23 тенгега пасайиб, 1 доллар 424,84 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 23 майдаги расмий курси бўйича 1 доллар 425,02 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 424,80 тенге, сотиб олиш - 429,08 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 424,18 тенге, сотиб олиш нархи эса - 427 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова