KASE: Доллар ва рублнинг 8 ноябрдаги расмий курси белгиланди

ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 8 ноябрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Жумладан, 1 доллар нархи - 464,40 тенге, Россия рублининг ўртача нархи - 7,59 тенге.

7 ноябр куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,10 тенгега пасайиб, 464,39 тенгени ташкил қилди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув нархи 464 тенге, сотиб олиш нархи эса 468 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи – 465 тенге ва сотиб олиш - 469 тенге.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 7,07 – 7,27 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар