KASE: Доллар ва рубл арзонлашмоқда

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 462-466 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 462 тенге, сотиб олиш нархи эса 465 тенгени ташкил қилмоқда. Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 462,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 466 тенге. 27 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,79 тенгега пасайиб, 1 доллар - 460,58 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 28 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 460,62 тенге. Россия рублининг ўртача курси 6,58 тенгени ташкил қилди. Алматида Россия рубли 6,2 - 6,6 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар