КАSЕ: доллар курси 3,51 тенгега арзонлашди

Доллар
Фото: Kazinform

Фонд биржаси (КАSЕ) савдолари якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, долларнинг қиймати 3,51 тенгега пасайиб, 459,04 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банк томонидан 21 октябрга белгиланган расмий курсга кўра, 1 доллар 462,56 тенгени ташкил этади.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 460,03 – 462,9 тенге оралиғида сотилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 458,5 тенге, сотиб олиш нархи - 463,5 тенге.

Алматида Россия рубли 5,11 – 5,27 тенге, Астанада эса 5,15 – 5,25 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар