12:51, 22 Февраль 2023 | GMT +5
Карим Бензема Лионель Мессининг рекордини такрорлади
ASTANA. Kazinform – «Реал Мадрид» ҳужумчиси Карим Бензема Чемпионлар лигасида кетма-кет 18 мавсумда гол урди ва Лионель Мессининг рекордини такрорлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бензема 1/8 финалда «Ливерпул»га қарши ўйинда дубл қайд этди. Шу тариқа, у Европанинг асосий кубогида кетма-кет 18 мавсумда мерганлик кўрсатди. Бундай натижага аввал фақат Месси эришган эди. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам 2005-2006 йилги мавсумдан бери Чемпионлар лигасида ўйнаб келмоқда.
«Ливерпул»га қарши сафарда 5:2 ҳисобида зафар қучган Мадрид клуби чорак финалга яқинлашиб қолди.
Икки жамоа ўртасидаги жавоб учрашуви 15 март куни Мадридда бўлиб ўтади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Фото: Сhampionat.com