Каратэ: Қозоғистон терма жамоаси Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди

None
Фото: t.me/Madeniet_zhane_sport_ministrligi
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон каратэ терма жамоаси Малайзияда ўтказилган Осиё чемпионатида 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Хусусан, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига Қайсар Алписбай (60 килограммгача) ва Нурқанат Ажиқанов (75 килограммгача) кўтарилди. Қизлар ўртасида Софья Берульцева (68 кг дан юқори) олтин медални қўлга киритди.

Дидар Амирали (67 килограммгача), Молдир Жанбирбай (50 килограммгача), Гулмира Усенова (55 килограммгача) ва «кумитэ» бўйича эркаклар жамоаси кумуш медални қўлга киритди.

Жоламан Биғабил (55 кг гача), Лия Қошқарбаева («ката» машқи), Данияр Юлдашев (84 кг гача) ва Абилай Толтай (84 кг дан юқори) бронза медалларини қўлга киритди.

Мусобақада 31 давлатдан 400 дан ортиқ каратэ усталари иштирок этди. Қозоғистон шарафини 19 нафар спортчи ҳимоя қилди. Натижада терма жамоа медаллар ҳисоби бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

«Ҳар бир спортчини қитъа чемпионатида қўлга киритган совринлари билан табриклайман! Бу ҳақиқатан ҳам тарихий натижадир. Жамоа мураббийлар штабига раҳмат айтмоқчиман. Қозоғистон терма жамоасига бўлажак Осиё ўйинларида ҳам шундай натижа кўрсатишини тилайман. Бундай ютуқ кўплаб ёш каратэчиларни келажакда катта ғалабалар сари руҳлантиради, деган умиддаман. Биз эса спортчиларимизни имкон қадар қўллаб-қувватлашда давом этамиз», - деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов.


Сўнгги хабарлар