09:54, 21 Октябрь 2022 | GMT +5
Қарағандилик ўқувчи инглиз тилини ўрганиш учун илова яратди
QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилояти ўқувчиси инглиз тилида сўзларни ёдлаш учун мобил илова яратди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Арнелла Толеген Назарбоев интеллектуал мактабининг 9-синф ўқувчиси. У мобил иловани яратиш устида деярли бир йил ишлади. Яқинда у илмий лойиҳалар танловининг онлайн босқичида ўз лойиҳасини тақдим этди.
«Бундан ташқари, талабаларга физика, кимё, биология, информатика фанларидан инглиз тилидаги атамаларни такрорлашга ёрдам беради. Энди биз уни яхшилаш ва App Storeга жойлаштириш учун синовдан ўтказишни режалаштирмоқдамиз»
, - дейди Арнелла.
Бу йилги танловга Қарағанди Назарбоев интеллектуал мактаби ўқувчилари 42 та лойиҳа тақдим этган.
Яна бир 9-синф ўқувчиси - Амели Қажибекова физика ва биология интеграцияси бўйича лойиҳа яратди.
«Менинг лойиҳам физика ва биологияни комплекс ўрганишга - ҳисоботлар тўпламини яратиш учун бағишланган. Бу иккита табиий фанни бирлаштириш орқали ўқувчиларнинг таълим самарадорлигини оширишга қаратилган»
, - деди ўқувчи.
Илмий лойиҳалар танлови икки турда ўтказилади: 17-22 октябр кунлари – онлайн босқич; кузги таътил пайтида - Алмати ва Астанада реал режимда.
Танловга 16 та бўлим бўйича мамлакатнинг барча ҳудудларидан 800 дан ортиқ ўқувчи-ёшлардан 550 га яқин лойиҳа тақдим этилди.
Муаллиф: Агата Мухамеджанова