Қарағандидаги вакцина заводи кунига қанча доза ишлаб чиқармоқда
Бу ҳақда «Қарағанди фармацевтика мажмуаси» МЧЖ бош директори Сергей Барон онлайн матбуот анжуманида айтиб ўтди.
«Ҳозирги пайтда кунига 1 серия ишлаб чиқарамиз. 1 серия – 1 компонентнинг 150 минг дозасидир. Биз икки сменада ишлашни йўлга қўйдик. Энди тунги навбатни ишга туширмоқдамиз. Шу ойда 1 млн 200 минг доза ишлаб чиқардик. Айни вақтда у жамланма текширувдан ўтмоқда. Майнинг охирида тарқатилади деб кутаяпмиз. Ундан олдин феврал ойидан буён 1,8 млн доза ишлаб чиқарган эдик. Июн ойида эса ишлаб чиқариш қувватини 1,5 млн дозадан оширишга тайёрмиз», – деди корхона раҳбари.
Сергей Бароннинг таъкидлашича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қарағандидаги вакцина заводидан 5 млн доза вакцина харид қилиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаган.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 5 млн доза ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузган эдик. Уни ўз вақтида бажаришга имкониятларимиз мавжуд. Агар яна ишлаб чиқариш лозим бўлса, шартнома асосида иш суръатини оширишга тайёрмиз», – деди компания бош директори.