Қарағандида болалар темир йўли иш бошлади

None
None
ҚАРАҒАНДИ. Kazinform - Қарағандидаги болалар темир йўли бу йил одатдагидан эртароқ иш бошлади. Ўтган йили унда минглаб болалар сафар уюштирган эди, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлигига ҳавола қилиб.

«Шанба ва якшанба кунлари биз 962 та чипта сотдик. Уч ёшгача бўлган болалар ундан бепул фойдаланишади, шуни ҳисобга олсак, ёш йўловчилар сони мингтага етади», - дейди болалар темир йўлининг бошлиғи Виктор Луценко.

Бу йил локовотивнинг экипаж қисми тўлиқ таъмирдан ўтказилди. Шунга қарамасдан, чипталар нарҳи аввалгича 200 танга миқдорида қолди. Болалар темир йўли дам олиш кунлари 11:00дан 19:00гача, пайшанба ва жума кунлари 12:00дан 19:00гача ишлайди.

Таъкидлиш жоизки, болалар темир йўли Қарағандида 1956 йили барпо этилган. Шундан бери болаларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказишига ҳисса қўшиб келмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram