Қарағанди вилоятида ёш ўқитувчилар форуми бўлиб ўтди

QARAǴANDY. Kazinform – Қарағандида ёш ўқитувчиларнинг «Ёш ўқитувчи: муваффақият сари йўл» мавзуида ҳудудий форуми бўлиб ўтди. Илк бор ташкил этилаётган мазкур тадбирда Қарағанди вилоятининг 130 дан ортиқ ўқитувчилари иштирок этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Форум ёш ўқитувчилар учун нафақат фикр алмашиш, балки муваффақиятга эришган инсонлар ва уларнинг тенгдошлари фикрини ўрганиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб олиш учун майдонга айланди.

Тадбирнинг махсус меҳмони сифатида қарагандилик муваффақиятга эришган таниқли фуқаролар нутқ сўзлади. Рассом, халқаро «Атом» лойиҳасининг фахрий элчиси Карипбек Куйиқов ўқувчиларда таълимдан ташқари меҳр-оқибат, ғамхўрлик каби ахлоқий фазилатларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

Тематик йўналишларда ўқитувчилар таълимдаги асосий масалаларни муҳокама қилиш ва биргаликдаги ечимларни излаш имконига эга бўлдилар. Ёш ўқитувчиларга Педагогика маҳорат маркази мутахассислари томонидан дарс таркибини ўрганиш, функционал саводхонликни ошириш, SAMR технологияси каби муҳим мавзуларда тренинглар таклиф этилди. Қарағанди вилояти номидан август ойида бўлиб ўтган ёш ўқитувчиларнинг республика форумида иштирок этган ўқитувчилар ўз билимлари, дарс ўтишнинг турли услублари билан ўртоқлашдилар.


Муаллиф: Агата Мухамеджанова

Сўнгги хабарлар