Қарағанди вилояти тадбиркорлари учун чакана солиқ ставкаси 2 фоизгача туширилади
Давлат раҳбари топшириғи доирасида чакана солиқнинг алоҳида режимига оид ва маҳаллий вакиллик органларига тўловларнинг базавий ставкасини 50 фоизга камайтириш имконини берувчи ўзгартиришлар 30 майдан кучга кирди.
Қарағанди вилояти раҳбари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари депутатлик корпуси билан биргаликда чакана солиқнинг алоҳида режимини қўллашда солиқ ставкасини 4 фоиздан 2 фоизга камайтиришга қарор қилди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг ушбу чорасидан 190 фаолият тури бўйича 35 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти фойдаланиши мумкин. Шу билан бирга, уларнинг ходимлари сони 200 кишидан, йиллик даромади эса 600 минг БҲМ дан ошмаслиги керак.
2023 йил 1 январдан бошлаб чакана солиқнинг пасайтирилган ставкаларини қўллаш ретроспектив тарзда жорий этилди.
Муаллиф: Агата Мухамеджанова