Қарағанди фармацевтика мажмуаси «Гам-КОВИД-Вак» вакцинасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қарағанди фармацевтика мажмуаси «Гам-КОВИД-Вак» («Спутник – V») вакцинасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани олди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус таркалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegam-каналига асосланиб.
None
None

Аввал хабар қилинганидек, 2021 йил 13 февралда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эксперт ташкилоти рўйхатга олиш ҳужжатлари материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича вакцинанинг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлиги тўғрисида хулоса олди.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўмаги туфайли 15 февралда рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги гувоҳнома берилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилнинг февраль ойи охирига қадар Қарағанди фармацевтика мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилган «Спутник – V» вакцинасининг 90 минг дозасини мамлакатимизнинг барча ҳудудларига етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, вакцинадан фойдаланганда «фойда-хавф» нисбати доимий мониторингини таъминлаш мақсадида гумон қилинган ножўя реакциялар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ва фармацевтика назорати қўмитасининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари экспертизаси миллий марказига, шунингдек Қарағанди фармацевтика мажмуасига хабар бериш муҳимдир.


Сўнгги хабарлар