Қўшни давлатлардан келган мигрантлар фақат қонунчилик доирасида ишлашлари мумкин – ҚР Бош вазири

None
ASTANA. Kazinform - Қўшни давлатлардан келган мигрантлар фақат белгиланган қонунчилик доирасидагина ишлашлари мумкин. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Кеча Ҳукуматда миграция масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш маълумотларини жамиятда тўғри тушунмайдиганлар бор. Шу ўринда шуни айтмоқчиманки, чет эл фуқароларига қонун доирасида хизматлар кўрсатилмоқда. Халқаро мажбуриятларни бажарар эканмиз, Ватанимиз, халқимиз манфаатларидан олий қадрият йўқлигини унутмаслигимиз керак. Энг муҳим масалалардан бири қонун, тартиб ва ​​хавфсизликдир. Айни пайтда фуқароларимиз ижарага бериладиган уй-жой нархлари ошиши сабабли қийин аҳволга тушиб қолди», — деди Алихан Смаилов.

Ҳукумат раҳбари мутасадди ташкилотлар уй-жой бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича тегишли чоралар кўриши зарурлигини таъкидлади.

«Кеча айтдик. Иш билан таъминлаш, қозоғистонликларнинг аҳволи, меҳнат шароити биз учун устувор аҳамиятга эга. Буни барча корхона ва муассасалар унутмаслиги керак. Қўшни давлатлардан келган мигрантлар фақат белгиланган қонунчилик доирасидагина ишлашлари мумкин. Вазият ҳар куни назорат остида», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар
telegram