Ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги босқичида қозоғистонлик спортчи учинчи бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Ислам Усейнов ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги босқичида бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Кazinform ҚР Миллий Олимпия қўмитасига таяниб.

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўқ отиш бўйича жаҳон Кубоги бўлиб ўтмоқда.

Қозоғистонлик Ислам Усейнов 10 метрга пневматик милтиқдан отиш бўйича бронза медали соҳибига айланди. Мусобақа якунларига кўра, у 260,5 балл тўплаб, учинчи ўринни эгаллади.

Ғалабани хорватиялик Миран Маричич қўлга киритган бўлса, «кумуш»га сербиялик Лазар Ковачевич сазовар бўлди.


Сўнгги хабарлар
telegram