Қўқон шаҳри бозорида катта ёнғин содир бўлди

FARG‘ONA VILOYATI. Kazinform - 12 июнь куни Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Байналмилал кўчасида жойлашган «Буюк ипак йўли» савдо мажмуаси ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин чиққан. Бу ҳақда ЎР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Қўқон шаҳри бозорида катта ёнғин содир бўлди
Фото: fvv.uz

«Ёнғинга соат 19:25 да биринчи бўлинмалар етиб борган вақтда юқорида кўрсатилган манзилда жойлашган савдо комплекcлари очиқ аланга билан ёнаётганлиги аниқланган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 23:30 да бартараф этилган», - дейилади хабарда.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.