Ижтимоий тармоқда Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ёшлигидаги сурати чоп этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари матбуот хизмати Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 1986 йилда Пекинда олинган суратини чоп этди, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистон Президенти стол теннисини яхши кўришини билармидингиз? У Қозоғистон стол тенниси федерациясини 13 йил бошқарган. Суратда Қозоғистоннинг бўлғуси Президенти дипломатик корпус вакиллари ўртасидаги стол тенниси турнирида қатнашаётгани тасвирланган», — дейилади Президент матбуот хизматининг «Борт №1» Telegram каналида.


Сўнгги хабарлар