Ижтимоий масофани сақлаш 2022 йилгача талаб этилиши мумкин - вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилгача ижтимоий масофани сақлаш талаб этилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги кунда дунёнинг баъзи мамлакатларида ва Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини давом этмоқда. Май ойининг охирида карантин талаблари юмшатилгандан кейин мамлакатда иккинчи тўлқин бошланди. Афсуски, COVID-19 вирусини юқтирганлар сони кескин ошди», - деб ёзди вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, яқинда Гарвард университети соғлиқни сақлаш мактаби профессори томонидан илмий мақола чоп этилди. Унда муаллиф SARS-CoV-2 коронавирусининг тарқалишини бета-коронавирус мавсуми, иммунитет ва қарши иммунитет тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқди.

«Куз-қиш даврида SARS-CoV-2 такрорлании тахмин қилинмоқда ва 2022 йилгача ўртача ижтимоий масофани сақлаб қолиш талаб этилиши мумкин - бу вақтга келиб жамоавий иммунитет ҳосил бўлади ёки биз вакцинани ишлаб чиқишимиз ва ундан фойдаланишимиз керак. SARS-CoV-2га қарши иммунитет даражаси ва давомийлиги ҳозирча номаълум, шунинг учун бир нечта сценарийлар кўриб чиқилган. Материалга кўра, қисқа муддатли иммунитетни (40 ҳафта) ривожлантириш мумкин, бу ҳолда эпидемия ҳар йили такрорланади. Агар даврий иммунитет бўлса (104 ҳафта) - ҳар икки йилда бир марта такрорланади. Ҳаётий иммунитет – вируснинг элиминацияси бўлса, 2024 йилда такрорланиши мумкин. Бу янги инфекция. Бутун дунё уни ўрганмоқда, эпидемия билан курашиш усулларини кўриб чиқиб, башорат қилмоқда», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, энди инфекциянинг тарқалишини чеклашга қаратилган чора-тадбирлар ва карантинни енгиллаштириш ва уни вақтинча турмуш тарзига жорий этиш бўйича хавфсиз чоралар ўртасида умумий мувозанатни топиш керак.

«Коронавирус бизни янада кўпроқ муаммоларга олиб келиши аниқ. Шунинг учун биз ушбу чораларга эътибор қаратишимиз керак», - деди Елжан Биртанов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар
telegram