Ижтимоий кўмирни Қозоғистондан қўшни давлатларга автотранспортда олиб чиқиш чекланди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳудудларига кўмир етказиб берувчи вагонлар парки кенгайтирилади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев Ҳукумат йиғилишида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокамаси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Разрезларда тўлиқ миқдорда кўмир бор, кўмир қазиб олиш режага мувофиқ амалга оширилмоқда, конларда кўмир нархи ўтган йилги даражада қолмоқда»

, — деди Қ.Ўскенбаев

Шунингдек, вазирлик томонидан иситиш мавсумини муваффақиятли ўтказиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди.

«Коммунал-маиший сектор ва аҳолини кўмир билан таъминлаш мақсадида

«Қазақтемиртранс» аксиядорлик жамияти автомобиллар паркини кўпайтиришни кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, биржа орқали кўмир сотиш улушини 50 фоизгача ошириш режалаштирилган, бу эса воситачиларни четлаб ўтиш имконини беради»

, — деди вазир.

Бундан ташқари, вазир ижтимоий кўмирни қўшни давлатларга автомобиллар орқали олиб чиқишни чеклаш бўйича қўшимча чоралар кўрилишини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар