Июн ойида Қозоғистонда бўш иш ўринлари сони 1,5 баробарга ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Июн ойида Электрон меҳнат биржасига (ЭМБ) 124,6 мингта бўш иш ўрни ҳақида эълон ва 59,9 мингта резюме жойлаштирилди. Ўтган ойга нисбатан бўш иш ўринлари сони 1,5 бараварга, резюмелар сони эса 31 фоизга ошган, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Бўш иш ўринлари сонининг кескин ўсиши барча вилоятларда кузатилди, лекин энг кўп Ақтўбе (2,5 баробар) ва Жамбил (деярли 3 баробар) вилоятларида кузатилди. Таклиф этилаётган иш ўринларининг минимал сони Чимкент шаҳрида (3,5 мингта) ва Манғистау вилоятида (3,1 мингта) кузатилмоқда», — дейди «Меҳнат ресурсларини ривожлантириш маркази» АЖ бошқарувчи директори Александра Молчановская.

Энг юқори маош қуйидаги касб эгаларига таклиф қилинмоқда: ишлаб чиқариш муҳандислари ёрдамчилари – 5 миллион тенге, овоз режиссёрлари – 2,1 миллион тенге, инвестиция лойиҳалари директорлари – 1,9 миллион тенге, гуманитар фанлар йўналишидаги университет профессорлари – 1,8 миллион тенге.

ЭМБда таклиф қилинган энг юқори маошли бўш иш ўринлари қаторида, шунингдек, риелторлар (ўртача 900 минг тенге), катта қурувчилар (824 минг тенге) ва объектив назорат бўйича муҳандислар (800 минг тенге) қайд этилмоқда.

Сўнгги хабарлар